2023-2024-ўқув йили учун коллеж ва техникумларнинг касб ва мутахассисликларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.
Барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан бўйича:
- она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) – 10 та савол. Ҳар бири учун 1.1 баллдан. Максимал балл – 11 балл;
- математика – 10 та савол. Ҳар бири учун 1.1 баллдан Максимал балл – 11 балл;
- Ўзбекистон тарихи – 10 та савол. Ҳар бири учун 1.1 баллдан. Максимал балл – 11 балл.
Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 33 балл.
Касб ва мутахассислигига мос бўлган тест синови топшириладиган 2 та фан бўйича:
- 1-фан – 30 та савол. Ҳар бири учун 3.1 баллдан. Максимал балл – 93 балл;
- 2-фан – 30 та савол. Ҳар бири учун 2.1 баллдан. Максимал балл – 63 балл.
Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 156 балл. 5 та фан бўйича максимал балл 189.