10:25 / 11.08.2023
4781
Реклама

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкентдан Жиддага мунтазам авиақатновлари!

Фото: Uzbekistan Airways

2023 йил 4 сентябрдан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкентдан Жиддага ва ортга қайтувчи мунтазам авиақатновларни амалга оширишни бошлайди. Бу Макка ва Мадинанинг мусулмон зиёратгоҳларига тез ва қулай тарзда бориш имконини беради!  

Муқаддас қадамжоларга зиёрат қилишни истаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун кириш визаларини бериш тартиби соддалаштирилганини ҳисобга олган ҳолда, йўловчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкентдан Жиддага ҳар куни мунтазам авиақатновларни амалга оширишни бошлайди. Таъкидлаш жоизки, энди Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистонининг Қироллик туризм вазирлиги портали орқали визани онлайн тарзда олишлари мумкин.

Жиддага парвозлар ҳар куни қуйидаги жадвалларга асосан амалга оширилади:

Душанба, чоршанба, жума, якшанба 

• Тошкентдан жўнаб кетиш соат 19:05 

• Жиддага етиб келиш соат 22:15 

• Жиддадан жўнаб кетиш соат 23:45 

• Тошкентга етиб келиш (кейинги кун) соат 06:30 

Сешанба, шанба

• Тошкентдан жўнаб кетиш соат 18:45 

• Жиддага етиб келиш соат 21:15 

• Жиддадан жўнаб кетиш соат 23:45 

• Тошкентга етиб келиш (кейинги кун) соат 06:30 

Пайшанба

• Тошкентдан жўнаб кетиш соат 09:15 

• Жиддага етиб келиш соат 12:25 

• Жиддадан жўнаб кетиш соат 14:00 

• Тошкентга етиб келиш соат 20:45 

Ушбу йўналишдаги авиачипталар қайтарилмайдиган тариф эканига эътибор беришингизни ва уларни расмийлаштиришдан олдин қайтариш ҳамда қайта брон қилиш чекловлари билан диққат билан танишиб чиқишингизни сўраймиз.

Эслатиб ўтамиз, авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий www.uzairways.com сайтида 3% чегирма билан сотиб олишингиз мумкин. Шунингдек, Тошкентдан Жиддага ва бошқа йўналишлардаги парвозлар учун авиачипталарни УзAirways иловаси, “Uzbekistan Airways Sales” филиали ёки авиакомпания агентлари орқали харид қилишингиз мумкин.

Реклама

Top