08:32 / 28.08.2023
1838

Юридик маслаҳатчилар ташкилоти халқаро ҳуқуқ бўйича маслаҳат беришга ҳақли бўлди

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон миллий қонунчилиги Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштирилиши муносабати билан ҳукумат айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ўзгартиришлар:

Вазирлар Маҳкамасининг 17.08.2018 йилдаги 675-сон қарори билан тасдиқланган Тижорат ташкилотлари томонидан юридик маслаҳат хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги низомга;

Вазирлар Маҳкамасининг 14.03.2019 йилдаги 220-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти тўғрисидаги уставга киритилмоқда.
 
2024 йил 1 январдан бошлаб юридик маслаҳатчилар, уларнинг ташкилоти Юридик маслаҳат хизматларини кўрсатувчи тижорат ташкилотларининг реестрига киритилгандан сўнг, нафақат хорижий мамлакат ҳуқуқи, балки халқаро ҳуқуқ бўйича ҳам маслаҳат беришга ҳақли бўлади.
 
2025 йил 1 январдан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти стандартларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва қўллашда Жаҳон савдо ташкилоти Савдодаги техник тўсиқлар келишувининг Виждонан ёндашиш амалиёти кодекси талаблари бажарилишини таъминлайди.

Top