07:43 / 11.09.2023
3189

Ўзбекистоннинг афғон муаммосини ҳал қилиш бўйича ёндашувлари Лондонда тақдим этилди

Ўзбекистон Кобул билан конструктив мулоқотни ривожлантириш ва ушбу мамлакат аҳолисига яхши қўшничилик ёрдамини кўрсатиш борасида халқаро ҳамжамият билан ўз ҳаракатларини яқиндан мувофиқлаштириши қайд этилди.

Фото: Дунё

Ўзбекистон элчиси Саид Рустамов Британиянинг нуфузли ODI таҳлилий марказида Афғонистон аёллари ва қизлари бўйича Британия парламент гуруҳи томонидан ташкил этилган тадбирда иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Элчи ўз нутқида йиғилганларни Ўзбекистоннинг Афғонистон йўналишидаги муҳим ташаббуслари ва ёндашувлари билан таништирди. Афғонистонда мустаҳкам тинчлик ўрнатиш ва ижтимоий-иқтисодий тиклаш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, жумладан, таълим соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

Ўзбекистоннинг Афғонистон муваққат ҳокимият органлари томонидан илгари ўз зиммаларига олган халқаро мажбуриятларни, шу жумладан, аёллар ва қизлар ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида амалга оширишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш истагига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Top