IV Параосиё ўйинлари давом этмоқда.
Пара енгил атлетиканинг F41 классида ядро улоқтириш баҳсларида ўзбекистонлик Бобур Омонов 13.14 метр натижа билан мусобақа рекордини ўрнатди ва иккинчи бор параосиё ўйинлари ғолибига айланди.
19 км масофага ўтказилган велошоссе пойгаларида эса Боймурод Явқочев бронза медалига сазовор бўлди.