22:06 / 06.11.2023
25494

ОЧЛ. «Навбаҳор» Эронда тарихий ғалабага эришди, «Насаф»да дуранг

Осиё Чемпионлар лигаси 4-тури доирасида «Навбаҳор» клуби Остон Ўруновнинг дубли эвазига «Озоди» стадионида муҳим ғалабага эришди, четлатишлар ва пеналти кузатилган Қаршидаги ўйинда эса «Насаф» БАА клуби билан дуранг қайд этди.

ОЧЛ 4-тури доирасида «Насаф» ўз майдонида «Шаржа»ни қабул қилди. БАА клубига қарши учрашувнинг 8-дақиқасида мезбонлар ҳисобни очиши мумкин эди, аммо Жигаурининг пеналтидан йўллаган зарбасини рақиб посбони қайтариб қолди. 16-дақиқада эса Марега жамоасининг биринчи ҳужумини голга айлантирди – 1:0.

Қаршиликлар 2-бўлимнинг 81-дақиқасига келиб ҳисобни тенглаштиришди. Абдираҳматовнинг узатмасини Матеус Лима Крус голга айлантириб, Қаршидаги стадионни ларзага келтирди – 1:1.

Сўнгги дақиқаларда амирликлар дарвозабони ва Алибек Давронов майдондан четлатилган бўлса-да, ҳисоб бошқа ўзгармади.

Шу тариқа, «Шаржа» 8 очко билан 1-ўринда қолди, «Насаф» 7 очко билан 2-ўринда бормоқда. 

ОЧЛ. В гуруҳи. 4-тур
«Насаф» - «Шаржа» (БАА) 1:1

Голлар: Матеус Лима 81 – Мусса Марега 16.
Бош ҳакам: Муҳаммад Ҳолид (Саудия Арабистони)
Фойдаланилмаган пеналти: Жамбули Жигаури, 8 (дарвозабон).
«Насаф»: 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (8.Зафармурод Абдираҳматов, 46), 7.Акмал Мозговой, 17.Суҳроб Нуруллоев, 18.Баҳром Абдураҳимов (9.Жавоҳир Сиддиқов, 46), 34.Шерзод Насруллаев (19.Матеус Лима, 71), 70.Жамбули Жигаури (88.Марко Станоевич, 46), 77.Ойбек Бозоров, 92.Умар Эшмуродов, 99.Азизбек Амонов (10.Андрес Чавес, 71).
«Шаржа»: 40.Одил Ал-Ҳосани, 7.Кайо Фернандеш, 8.Муҳаммад Абдулбосит, 11.Муҳаммад Фирас (6.Мажид Иброҳим, 70), 13.Салим Султон, 18.Абдалла Алалави, 19.Холид Иброҳим, 22.Маркус Винисиус, 24.Мажид Рашид, 30.Усмон Камара, 91.Мусса Марега.
Огоҳлантиришлар: Шерзод Насруллаев (29), Зафармурод Абдираҳматов (50), Алибек Давронов (60), Муҳаммад Абдулбосит (73), Абдалла Алалави  (79).
Четлатишлар: Алибек Давронов 90+3 (2С) – Одил Алҳосани 85.

Теҳрондаги «Озоди» стадионида ўтган баҳсда эса «Нассажи Мозандарон» клуби меҳмони бўлган Наманган жамоаси 7-дақиқадаёқ Голбаннинг голи эвазига ҳисобни очган бўлса, 21 ва 46-дақиқада Остон Ўрунов катта саҳнага чиқиб, дубли эвазига жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлашга яқин эди. Фақатгина 69-дақиқада мезбонлардан Озоди фарқни бироз қисқартирди, холос – 1:3.

Шу тариқа, «Навбаҳор» ОЧЛ тарихида сафардаги илк тарихий ғалабасини Эронда қўлга киритиб, 10 очко билан «D» гуруҳида «Ал-Ҳилол» билан қўшҳокимлик ўрнатган. Ар-Риёд клуби фақатгина тўплар нисбатига кўра, 1-ўринда бормоқда. Саудия Арабистони клуби бугунги баҳсда Ҳиндистонда «Мумбай Сити»дан устун келди – 2:0. «Нассажи» эса 3 очко билан 3-ўринда қолди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди.

ОЧЛ. 4-тур. D гуруҳи
«Нассажи Мозандарон» (Эрон) - «Навбаҳор» - 1:3

Голлар: Муҳаммадризо Озоди 69 – Игор Голбан 7, Остон Ўрунов 21, 46.
«Нассажи»: 1. Муҳаммад Рашид, 3 . Воҳид Муҳаммадзода, 4. Амир Жанмалеки, 55. Мерсад Саифи, 8. Фаршед Исмоили (22. Ноно, 53), 88. Бобои, 96 . Муҳаммадриза Аббоси, 5. Саид Холамалибеиги, 6. Меҳрдод Абди (11. Маҳмуд Раҳмати, 86), 10. Ҳусаин Замеҳрон (81.Ориё Барзегар 64), 9. Муҳаммад Риза Озод.
«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 5. Милош Милович, 6. Иброҳим Йўлдошев, 7. Остон Ўрунов, 10. Жамшид Искандеров (4. Азим Аҳмедов, 88), 13. Филипп Иванович, 14. Жамшид Болтабоев, 17. Аброр Исмоилов (19. Дониёр Абдуманнопов, 78), 21. Темурхўжа Абдухолиқов (77. Асадбек Собиржонов 78), 22. Игор Голбан, 23. Йован Жокич.

Мумбай Сити – Ал-Ҳилол – 0:2
Голлар: Оливейра 62, Митрович 82.

Top