16:10 / 12.12.2023
4054

Самарқанддан Европа шаҳарларига ҳаво қатновларини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда

2024 йилда Самарқанддан Туркия, Ветнам, Малайзия, Индонезия, Хитой, шунингдек, Европа шаҳарларига мунтазам ва чартер ҳаво қатновларини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Европанинг оммабоп Euronews телеканали веб-сайтида Ўзбекистонда хусусий авиацияни ривожланишига бағишланган таҳлилий мақола эълон қилинди.

«Дунё» хабарига кўра, нашрда янги авиакомпания Самарқандга чет эллик меҳмонларни янада кўпроқ жалб қилишга ёрдам бериши таъкидланган.

Мақолада кейинги 12 ой ичида Air Samarkand Самарқанддан бир қатор йўналишларга чартер ва режали рейсларни йўлга қўйишни режалаштираётгани қайд этилган. Жумладан, келгуси йил бошида Туркия, Ветнам, Малайзия, Индонезия ва Хитой шаҳарларига парвозлар бошланади ва уларга Европа шаҳарлари ҳам қўшилади.

Мақола хулосасида: «замонавий аэропорт, сайёҳлик мажмуаси қурилиши ва янги авиакомпанияларнинг ишга туширилиши Самарқанд шаҳрининг дунё сайёҳлик харитасидан муносиб ўрин эгаллашига мустаҳкам пойдевор яратяпти», деб ёзган Euronews.

Top