15:03 / 29.12.2023
39720

Бухорода «Афросиёб» поезди йўл созловчини босиб кетди

Тошкент — Бухоро йўналишидаги «Афросиёб» электропоезди йўл созловчини босиб кетди. Воқеа жойида ҳалок бўлган ходим шеригининг ишоралари ва поезд сигналини эшитмай қолган.

Фото: Видеодан кадр

27 декабр куни соат 11:20 атрофида Тошкент — Бухоро йўналишида «Афросиёб» электропоезди йўл созловчини босиб кетди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темирйўллари» компанияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, «Бухоро минтақавий темирйўл узели» унитар корхонасига қарашли Жума-Каттақўрғон темирйўл бекатлар оралиғида иш раҳбари, йўл устаси в.б. Ш. Мейлиев бошчилигидаги 9 нафар йўл созловчи таъмирлаш ишларини олиб борган.

Бироқ йўлнинг 3750-километрида темирйўл изи ичидан бригада олдига қайтаётган (темирйўл излари четидан қайтмасдан) йўл созловчи М.Шодиёров йўл бригадири в.б. М.Алиқуловнинг огоҳлантириш ишораларига эътибор бермаган ва электр поезд сигналини эшитмаган.

Оқибатда Тошкент — Бухоро йўналишида юқори тезликда ҳаракатланиб келаётган 770-сонли «Афросиёб» электр поезди йўл созловчи М.Шодиёровни уриб кетган ва у воқеа жойида вафот этади.

Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.

Top