11:42 / 31.01.2024
6696

Телеграмда зарарли вирус дастурлар тарқатиб келган 18 ёшли йигит ушланди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИВ Киберхавфсизлик маркази ҳамда Фарғона вилояти Киберхавфсизлик бўлими ходимлари ҳамкорликда олиб борган тезкор-қидирув ва техник тадбирлар давомида Фарғона вилояти Қўштепа туманида яшовчи “ҳакер” йигит ушланган.

18 ёшли М.А. “Телеграм”даги “Cyber education” номли каналга компьютер тизимига зарар етказиши мумкин бўлган турли хил дастурларни жойлаштириш орқали тарқатиб келгани аниқланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-6-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда

Маълумот учун, қонунга мувофиқ, Жиноят кодексининг 278-6-моддаси 1-қисми бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун БҲМнинг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Top