09:00 / 16.02.2024
15096
Реклама

"Electronic Autonomous Solutions" компанияси Саудия Арабистонида World Defense Show кўргазмасида иштирок этди

Мазкур кўргазмада бир қатор Европа, Осиё ва Африка мамлакатларининг мудофаа саноатлари ва компаниялари қуруқлик, ҳаво ва денгиз куч тузилмаларига оид илғор ҳарбий техника ва қурол-яроғлар намуналарини намойиш этди. Улар қаторида Ўзбекистоннинг «Electronic autonomous solutions» компанияси ҳам ўзининг стационар ва портатив антидрон тизимларини жаҳон миқёсида намойиш этишга муваффақ бўлди.

Маълумот учун, World Defense Show 2024 кўргазмаси Саудия Арабистони Қироллиги шаҳзодаси Моҳаммад бен Салман, Бош вазири ва Мудофаа саноатининг (GAMI) бош бошқармаси директорлари кенгаши вакиллари раҳбарлигида иккинчи маротаба ўтказилди. Кўргазмани ўтказишнинг асосий мақсади – бутун жаҳонда технологик ишлаб чиқаришлар натижасида яратилган илғор ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар, радар қурилмалари, телекоммуникацион тизимлар, антидрон тизимларини намойиш этиш ҳисобланади.

Нуфузли тадбир доирасида “Electronic Autonomous Solutions” компанияси вакиллари Туркия, Саудия Арабистони Қироллиги, Эфиопия, Хитой, Миср, Озарбойжон, Россия ва бошқа давлатлар компаниялари ва расмий делегациялари билан учрашувлар ўтказди ҳамда антидрон тизимларни етказиб бериш соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш бўйича бир қатор келишувлар ўтказилди. Жумладан, Туркиянинг “Gurbuz Trade” компанияси “Electronic Autonomous Solutions” компанияси билан ҳамкорлик меморандумини тузишга эришди, Миср ва Эфиопия мамлакатларининг мудофаа саноатлари эса компания томонидан ишлаб чиқарилган стационар ва портатив антидрон тизимларини харид қилиш масаласига қизиқиш билдирдилар.

Шу билан бирга, кўргазмада расмий делегация сифатида иштирок этган Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа вазирлиги ва бошқа ташкилотлари вакиллари “Electronic Autonomous Solutions” компаниясининг стендига ташриф буюрди ва компанияни фаолиятини юқори баҳолашди.

Таъкидлаш жоизки, 2023 йил давомида “Electronic Autonomous Solutions” компанияси Бирлашган Араб Амирликлари Абу-Даби шаҳрининг ADNEC Миллий кўргазмалар марказида ўтказилган IDEX-2023, Истанбул шаҳридаги “Tuyap” кўргазмалар марказида IDEF-2023 16-Халқаро мудофаа ва хавфсизлик саноати кўргазмаси кўргазмаларида иштирок этган эди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top