15:18 / 18.02.2024
7923

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида аҳолида қанча енгил машина борлиги очиқланди

Ҳудудлар орасида энг кўп енгил машина Тошкент шаҳрида, энг кам Сирдарё вилоятида рўйхатга олинган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли енгил машиналар сони 3 млн 759 минг 045 донани ташкил этади.

2023 йилда жисмоний шахсларга тегишли енгил машиналар сони 362 525 тага ошган.

Ҳудудлар кесимида жисмоний шахсларга тегишли енгил машиналар сони энг кўп Тошкент шаҳрида, энг кам Сирдарё вилоятида рўйхатга олинган.

Ҳудудлар кесимида аҳолига тегишли енгил машиналар сони қуйидагича:

  • Қорақалпоғистон – 161 926 та;
  • Андижон вилояти – 271 885 та;
  • Бухоро вилояти – 241 855 та;
  • Жиззах вилояти – 109 657 та;
  • Қашқадарё вилояти – 297 305 та;
  • Навоий вилояти – 109 274 та;
  • Наманган вилояти – 247 032 та;
  • Самарқанд вилояти – 417 165 та;
  • Сурхондарё вилояти – 233 675 та;
  • Сирдарё вилояти – 75 116 та;
  • Тошкент вилояти – 414 645 та;
  • Фарғона вилояти – 354 858 та;
  • Хоразм вилояти – 226 721 та;
  • Тошкент шаҳри – 597 931 та.

Аввалроқ, Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари сони 4 млн донадан ошгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, республикада ҳар 1 000 кишига 98 та енгил машина тўғри келиши айтилганди.

Top