07:27 / 22.02.2024
7527

Афғонистонда темирйўл линиясини тиклаш учун 120 нафар ўзбекистонлик ходим сафарбар қилинди

“Ҳайратон” станциясида “Ўзбекистон темирйўллари” ҳамда Афғонистон темирйўл бошқармаси вакиллари иштирокида Ҳайратон - Мозори Шариф темирйўл линиясини қайта тиклаш ва таъмирлашга бағишланган очилиш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Ўзбекистон темирйўллари

“Ўзбекистон темирйўллари” хабарига кўра, тиклаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилган. Шундан келиб чиқиб, “Ўзбекистон темирйўллари" томонидан биринчи босқич учун 120 нафар ишчи ходим сафарбар қилинган.

Биринчи босқичда юк вагонларини қисқа муддатда “Наибобод” станциясига етказиб бериш кўзда тутилган. Ушбу мақсадда “Ҳайратон” станциясининг “Б” паркида ҳамда темирйўл инфраструктурасининг 57 км бўлган ҳудудларида тўлиқ тиклаш ишлари параллел равишда ташкил этилган.

Top