11:09 / 16.03.2024
48064

Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

Синоптиклар 18-20 март кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 18-19 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 20 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-19 мартда +2...+7 даража, 20 мартда +4...+9 даража, кундузи 18 мартда +15...+20 даража, 19-20 мартда +10...+15 даражагача пасаяди.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 18 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 19 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 20 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-19 мартда +7...+12 даража, 20 мартда +10...+15 даража, кундузи 18-19 мартда +18...+23 даража, 20 мартда +15...+20 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 18 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 19 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 20 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 18-19 мартда кечаси +5...+10 даража, кундузи +15...+20 даража, 20 мартда кечаси +7...+12 даража, кундузи +13...+18 даража бўлади.

Жиззах вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 18-19 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 20 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 18-19 мартда кечаси +5...+10 даража, кундузи +15...+20 даража, 20 мартда кечаси +7...+12 даража, кундузи +13...+18 даража бўлади.

Самарқанд вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 18 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 19 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 20 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 18-19 мартда кечаси +5...+10 даража, кундузи +15...+20 даража, 20 мартда кечаси +7...+12 даража, кундузи +13...+18 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 18 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 19 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 20 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-19 мартда +7...+12 даража, 20 мартда +10...+15 даража, кундузи +18...+23 даража, 19-20 мартда +20...+25 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 18-19 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 20 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-19 мартда +3...+8 даража, 20 мартда +5...+10 даража, кундузи 18 мартда +13...+18 даража, 19-20 мартда +15...+20 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 18 мартда кечаси +0...+5 даража, кундузи +5...+10 даража, 19 мартда кечаси +0...+5 даража, кундузи +3...+8 даража, 19 мартда кечаси ва кундузи +0...+5 даража бўлади.

Top