11:43 / 19.03.2024
4957

Самарқандда 368 млн сўмлик соф қуйма олтинни Тошкентда ўтказиш учун олиб кетаётганлар ушланди

463,94 грамм соф қуйма олтинни Тошкент шаҳрида ўтказиш учун олиб кетаётган шахслар Булунғур туманида ушланди.

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Булунғур туман бўлими, ДХХнинг Навоий вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, туман ҳудудидан ўтувчи М-38 автомобил йўлининг “Юқори нуқта” ЙПХ масканида "Самарқанд-Тошкент" йўналиши бўйича ҳаракатланаётган Cobalt русумли автомашина йўловчиси М.Р.нинг ёнида фуқаро Р.Т. томонидан Тошкент шаҳарида ўтказиш учун бериб юборилган оғирлиги 463,94 грамм бўлган баҳоси 368 млн сўмлик 2 дона соф қуйма олтин бўлагини олиб кетаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Top