13:55 / 30.03.2024
6573

Январ–феврал ойларида умумий овқатланиш корхоналари қанча солиқ тўлагани айтилди

Январ-феврал ойларида умумий овқатланиш корхоналари 173 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўлаган.

Жорий йил январ-феврал ойларида умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланувчи 19 195 та юридик шахс томонидан 173,2 млрд сўм солиқ тўланган

Солиқ қўмитаси хабарига кўра, шундан 35,5 млрд сўми, яъни 20,5 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади. Уларнинг жами товар айланмаси 449 млрд сўмдан ошган, қўллаган солиқ имтиёзлари эса 8 млрд сўм.

Ушбу солиқ тўловчилар томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:

  • ҚҚС – 13,6 млрд сўм;
  • фойда солиғи – 10 млрд сўм;
  • ЖШОДС - 9,1 млрд сўм;
  • бошқа солиқлар - 2,8 млрд сўм.

Солиқларнинг асосий қисми ўтган йилги якуний ҳисоботлар асосида тўланган.

Top