09:10 / 25.04.2024
1705

525 млн сўмлик автомобил эҳтиёт қисмлари ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди

Ҳужжатлари бўлмаган 525 млн сўмлик автомобил эҳтиёт қисмлари фош бўлди.

Фото: Тошкент вилояти божхона бошқармаси

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона пост орқали республикада фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятининг номига олиб келинган товарлар билан юкланган автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, қиймати 525 млн сўм бўлган 31 номдаги автомобил эҳтиёт қисмларига тааллуқли товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонга мотор мойининг ноқонуний олиб кирилиши ҳолати фош этилганди.

Top