09:07 / 06.06.2024
17384

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатининг энг кўпи уч вилоят ҳиссасига тўғри келди

Ўзбекистонда май ойида 67,8 млрд сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди.

Фото: Ўзэнергоинспекция

Ўзбекистонда май ойида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишлар натижасида давлат манфаатларига 67 миллиард 825 миллион сўмлик зарар етказилди. 

“Ўзэнергоинспекция” хабарига кўра, май ойида ўтказилган назорат тадбирларида 971 та ҳолатда истеъмолчиларнинг табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Бунда, 39 миллиард 332 миллион сўмлик электр энергияси (46 миллион 264 минг киловатт-соат) ва 28 миллиард 492 миллион сўмлик табиий газ (18 миллион 124 минг метр куб) талон-торож қилиниши натижасида давлат манфаатларига жами 67 миллиард 825 миллион сўмлик зарар етказилган.

Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи Навоий, Сурхондарё ва Андижон вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.

Top