08:27 / 20.06.2024
3855

Қорақалпоғистонда боғча болаларини олиб кетаётган автомобил ЙТҲга учрагани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Қорақалпоғистонда боғча болалари бўлган автомобил ЙТҲга учрагани оқибатида икки нафар вояга етмаган бола тан жароҳати олган.

Фото: Видеодан кадр

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасининг хабар беришича, ҳолат юзасидан Жиноят кодекси 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши доирасида йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмасдан Nexia автомашинасида белгиланганидан ортиқ йўловчи ташиган С.Г.нинг ҳамда Gentra ҳайдовчиси У.Қ.нинг ҳаракатларига қонуний баҳо берилиши таъминланиши айтилган.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан жиноят иши тергови устидан прокурор назорати ўрнатилган.

Top