19:00 / 29.04.2024
4908
Реклама

Тошкентда янги Ellipse Garden Darhan ТЖМ лойиҳасининг тақдимоти ўтказилди

Фото: Ellipse Garden Darhan

Тақдимотда яшовчиларга қўшимча макондан фойдаланиш имконини берувчи ноёб +22 концепциясига асосланган, премиум-тоифадаги янги Ellipse Garden Darhan ТЖМ таништирилди.

26 апрел куни пойтахтда Туркиянинг Ellipse Garden Darhan компанияси амалга оширган ноёб лойиҳалардан бири – Ellipse Garden Darhan нуфузли турар жой мажмуасининг тантанали тақдимоти маросимига бағишланган байрам тадбири ўтказилди. Байрамона оқшом чоғида меҳмонлар Ellipse Garden Darhan турар жой мажмуаси лойиҳаси билан танишдилар, тадбирнинг авж нуқтаси эса тасмани тантанали кесиш маросими ва сотувлар офисининг расмий очилиши бўлди. Унда Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Иргашев ва Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси иштирок этдилар.

Ellipse Garden Darhan ТЖМ – кенг кўламли лойиҳа, у бизнес-марказ ва машиналардан тўсилган ҳовлига эга, кўкаламзор оғушидаги тўртта кўп қаватли турар жой блокини ўз ичига олади. Эллипс шаклидаги блоклар визуал жиҳатдан иккита бир-бирини кесиб ўтувчи чексизлик рамзига ўхшайди. Лойиҳанинг бош архитектори Сердар Сипаҳиўғли бу ғояга шундай изоҳ берди:

“Ellipse Garden’ни лойиҳалашда менда савол туғилди: ўтмиш ва келажакни бугунги кун билан идеал уйғунлаштирган шаҳарда қандай архитектуравий ёндашувни намойиш этиш керак? Шаҳарнинг яшилликка бурканган қалби билан идеал уйғунликдаги дизайнни ишлаб чиқишим кераклигини тушунардим. Энг қадимий меъморчилик ёдгорликларини кўз олдимга келтирдим: Самарқанд Регистони, Бухородаги Минораи Калон, Хиванинг осори атиқалари. Бу ўлмас санъат асарлари менда абадийлик, интиҳосиз осудалик ва туганмас ҳаёт ҳақида мулоҳазалар уйғотди. Чексизлик рамзини чизгач, ўз дизайним учун асосий ғояни топганлигимни тушундим”.

Лойиҳачиларнинг тасаввурларига кўра, бу мажмуа бир қарашда содда, шу билан бирга улуғвор бўлиб, ҳар бир қават турли ўлчамда, ҳар бир хонадон ноёб хусусиятларга эга. Биноларнинг жойлашуви қуёш нурларининг тушиши, шамоллар “атиргули” ва ҳатто, ёнидан оқиб ўтувчи кичик сойнинг мавжудлигини ҳам инобатга олиб лойиҳалаштирилган. Лойиҳанинг ноёблиги шундаки, мажмуа резидентлари ва уларнинг яқинлари ажойиб табиат қуршовидаги экологик қулай манзилда яшашлари учун лойиҳага ажратилган жами 30 000 кв.м. майдоннинг 20 000 кв.м қисми мутлақо яшил ҳудуд ва ландшафт дизайнига ажратилган. Шу тариқа, обрўли ТЖМ атроф-муҳитга максимал даражада интеграцияланган ва ёнида жойлашган шаҳар парк ҳудудларининг фалсафасини давом эттиради.

Тўртта 21 қаватли турар жой блокларидаги алоҳида апартаментлар сотишга қўйилган. Бир хоналидан беш хоналигача бўлган, 34 кв.м.дан то 180 кв.м.гача майдонга эга хонадонлар турли оилалар эҳтиёжига мувофиқ келади. Ellipse Garden Darhan ТЖМнинг яна бир эксклюзив хусусияти – Ellipse Effect бўлиб, у резидентларга махсус имконият: 22 та қўшимча жамоат масканларидан фойдаланиш имконини беради. Хонадон сотиб олиб, бир вақтнинг ўзида сиз массаж, туз ва фитнес хоналари, кинозал ва мусиқа хонаси, санъат хонаси, кафе, сауна, бассейн ва бошқа кўплаб масканларга кириш имконига эга бўласиз. “+22” концепцияси – бу ноёб архитектура ёндашуви бўлиб, у ҳар қандай хонадонни ҳашаматли, кенг қасрга айлантиради, у ерда ҳар бир детал сиз учун ҳаётда янада кенгроқ макон очишни ўйлаб махсус ишлаб чиқилган.

Лойиҳалаш ва “тайёр ҳолида” қурилиш ишлари, шунингдек электр монтажи, механик-йиғув ишлари, қайта тикланувчан энергия йўналишларини қурилиш секторининг етакчи компанияларидан бири бўлмиш “Koch Group” таркибига кирувчи Туркиянинг ярим асрлик тажрибага эга “Koç Construction” компанияси ўз зиммасига олган.

Абадийликни акс эттирувчи турар жой мажмуаси пойтахт марказида жойлашган, лекин, қайси қаватда туришингиздан қатъи назар, табиат билан уйғунликда яшашни ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштирилган. Блоклар атрофини жамоат маконлари ўраб туради, улар ижтимоий мулоқот, дам олиш, спорт билан шуғулланиш, болалар ўйинлари ва кўнгил очиш учун имкониятлар эшигини очади. ТЖМдаги кўчмас мулк соҳиблари ва меҳмонлар учун 900 та машинага мўлжалланган автотураргоҳ қурилади.

Ellipse Garden Darhan ТЖМ ва апартаментлар харид қилиш тўғрисидаги тафсилотлар билан сотувлар офисида қуйидаги телефон орқали танишиш мумкин: (+998) 88-800-77-77.

Манзил: Мирзо Улуғбек тумани, Асака кўчаси, 52

Сайт: ellipsegarden.uz

Instagram: @ellipsegarden

Реклама

Top