17:00 / 29.04.2024
1864
Реклама

NBU'да бизнес учун ҳисоб рақами: замонавий ва қулай хизмат кўрсатиш афзалликларига баҳо беринг

Бизнесингизни ривожлантиришда ишончли банк ҳамкори керакми? Ўзбекистон Миллий банкида бизнесингиз учун ҳисоб рақам очинг ва замонавий ҳамда қулай хизмат кўрсатиш афзалликларига баҳо беринг.

NBU’ни танлашнинг устунликлари:

1. Хавфсизлик ва махфийлик

NBU маблағларингиз ва шахсий маълумотларингизнинг ишончли ҳимоясини таъминлайди. Хавфсизлик —бизнесингиз учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини биз яхши тушунамиз.

2. Тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиш

Бизнинг тажрибали ходимларимиз сизга банк хизматларидан фойдаланишга ҳамда барча масалаларни зудлик билан ҳал қилишга ёрдам берадилар Биз сизнинг вақтингизни қадрлаймиз.

3. Кенг хизмат кўрсатиш кўлами

NBU бизнесингизни ривожлантириш учун турли хил маҳсулотлар ва хизматларни таклиф этади. Бунга ҳисоб-касса хизматлари, кредитлаш, банк кафолатлари ва бошқалар киради.

4. iBank ва мобил иловага бепул уланиш

Молияларни назорат қилиш учун замонавий воситалардан фойдаланган ҳолда банк билан боғлиқ ишни соддалаштиринг. iBank ва мобил илова банк ҳисоб рақамингизни янада самарали бошқаришда ёрдам беради.

5. Кичик ва ўрта бизнес учун қулай шароитлар

NBU бизнеснинг барча сегментлари учун ҳисоб-касса хизматларини тақдим этади. Уларда микробизнес ва стартаплар учун абонент тўловсиз қулай тарифлар, шунингдек, катта пул айланмасига эга бўлган ўрта ва йирик бизнес учун қулай шарт-шароитлар мавжуд.

NBU бизнес оламига эндигина қадам қўяётган ёш тадбиркорлар учун «0» тарифини таклиф этади. Тариф қуйидаги имтиёзларни тақдим этади:

• Абонент тўлови ва уланиш нархи 0 сўм.

• NBU ичида бепул пул ўтказмалари.

• Ўзбекистон бўйича 50 миллион сўмгача пул ўтказмалари — комиссиясиз.

Шунингдек, NBU «Оқсарой» ва «Арк» тарифлари шартларини ҳам янгилади. Энди сиз бизнесингизга мос келадиган тарифни танлашдан олдин 30 кунлик пакетларни сотиб олиб, маҳсулотларни синаб кўришингиз мумкин.

Ўзбекистон Миллий банкида бизнесингиз учун ҳисоб рақам очиш ва банк хизматларидан афзалликларидан фойдаланиш имконини қўлдан бой берманг. sme.nbu.uz расмий сайтида бизнес учун ҳисоб рақам очиш учун ариза топширинг.

Top