23:45 / 07.04.2017
14820

Анор тагидаги “дори”: Бухорода нашафурушлар қўлга олинди

Каттақўрғон туманидаги “Қорадарё” қишлоғида яшовчи Йўлдош Холмуродов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) 2016 йилнинг баҳор ойи бошида чўнтагидан 2 дона наша уруғини олиб, томорқасида ўсаётган анор дарахти ёнига кўмар экан, унинг ҳосилидан қанча даромад олишини чамалай бошлади, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

Бироқ у гиёҳванд моддани истеъмол қилган одамнинг оиласи, фарзандларининг тақдири ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмади.

Ёз ойигача яхши парваришланган наша баргларини териб олгач, эринмай қуритиб сотишга тайёрлаган Й.Холмуродов узоқ кутмади. Уйида уста-дурадгор бўлиб ишлаган қўшниси Бахтиёр “Дори” топиладими?”, деб сўраб қолди. Кўп ўтмай “мол” Й.Холмуродовдан Бахтиёрнинг қўлига ўтди. У ўз навбатида “заҳри қотил”ни таниши Шерзодга пуллади.

Пахтачи тумани ҳудудида таркибида гиёҳванд моддаси мавжуд нашани 240 минг сўмга савдолашаётган Бахтиёр Қурбонов ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинди.

Жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар судининг ҳукми билан Б.Қурбонов 5 йил, Й.Холмуродов эса 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Top