Ўзбекистонда айрим ҳудудларда сўралганларнинг 90 фоизи вакцина олишга тайёрлигини маълум қилди
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков коронавирусга қарши эмлаш жараёни бошланишидан олдин ўтказилган махсус сўровномалар ҳақида маълум қилди.
«Бу борада тиббиёт ходимлари ва таълим муассасалари ходимлари иштирокида махсус сўровномалар ўтказганмиз. Баъзи ҳудудларда 90 фоизгача иштирокчилар эмланиш истагини билдиришган.
Лекин нима бўлганда ҳам эмлаш ихтиёрий. Ўз саломатлигини муҳим деб ҳисоблайдиган одам бу вазиятни қўлда бой бермайди. Касалликдан ҳимояланиш ёки юқтирган тақдирда ҳам жиддий асоратларсиз ўтказиш мумкин бўлган бу ҳолатдан воз кечиш – узоқни кўра олмаслик деб ўйлайман», деди у.
Штаб аъзоси дунёда ва Ўзбекистонда эпидемиологик ҳолат ҳали яхшиланмагани, ҳар куни ўлим ҳолатлари қайд этилаётганини инобатга олиб бу имкониятдан фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.
«Ушбу вакциналар яратилиш хусусиятига кўра, коронавируснинг 5 мингга яқин штаммига қарши кураша олиши мумкин. Коронавируснинг мутацияга учраган бошқа штаммларига қарши вакцина яратишга эҳтиёж йўқ. Бу штаммлар бир-биридан тарқалиш тезлиги ва болаларда кўпроқ кузатилиши билан фарқ қилади. Уларнинг барчасининг асосида битта вирус – COVID 19 вируси ётибди.
Эмлаш ҳар бир инсоннинг ўз хоҳишига боғлиқ. Эмланишни истамаган одамга ҳеч қандай талаблар қўйилмайди. Биз имкониятлар эшигини очяпмиз, ундан кириш-кирмаслик ҳар бир кишининг ўз ихтиёрида», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Бундан олдинроқ, Ўзбекистонда эмлаш жараёни 1 апрелдан бошланиб, уч босқичда давом этиши маълум қилинган эди.
Мавзуга оид
17:48 / 01.11.2024
Дунёдаги энг ҳалокатли инфекция номи маълум бўлди
20:25 / 23.10.2024
Британияда норовирусга қарши дунёдаги биринчи вакцинани синовдан ўтказиш бошланди
18:52 / 19.09.2024
Коронавируснинг янги штамми Ўзбекистонда аниқланмади — ССВ
21:15 / 13.09.2024