10:46 / 30.11.2022
2375

Ўзбекистон ва Саудия Афғонистонни оғир гуманитар инқироздан олиб чиқиш масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Ар-Риёд шаҳрида Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Валид ал-Харижий билан музокаралар ўтказди.

Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорлик ҳозирги даражаси, Афғонистон иқтисодий тикланишига кўмаклашиш масаласи муҳокама қилинди. Валид ал-Хорижий Ўзбекистоннинг Афғонистон йўналишидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаб, энг долзарб ва ўз вақтидаги саъй-ҳаракатларини таъкидлади. Бунда Ўзбекистон томонидан Афғонистонда Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар йўналиши бўйлаб темирйўл қуриш каби йирик инфратузилма лойиҳасини амалга ошириш бўйича амалга оширилаётган амалий қадамларга алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар мамлакат янги ҳокимият органлари томонидан халқаро ҳамжамият асосий талаблари – кенг вакилликка асосланган ҳукумат яратиш, инсон асосий ҳуқуқлари, аёллар ва қизларни, мамлакат миллий озчиликларини ҳурмат қилиш каби муҳим талабларни амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.

Томонлар Афғонистонни оғир гуманитар инқироздан олиб чиқиш, мамлакат миллий иқтисодиётини босқичма-босқич тиклаш масаласида жаҳон ҳамжамияти келишилган ва жамоавий ҳаракатлари зарурлигини қайд этди.

Top