10:52 / 16.05.2023
7826

МИБ номидан маъмурий жарима қўллаш ваколатига эга бўлганлар доираси аниқ белгиланмоқда

Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Фото: Қонунчилик палатаси

“Маъмурий жарималарни ижро этиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси орқали Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган маъмурий жарималарнинг ўз вақтида ундирилмаганлиги юзасидан Мажбурий ижро бюроси томонидан қўлланиладиган маъмурий жарима миқдори ундирилиши лозим бўлган суммадан юқори бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда. 

Шу билан бирга, лойиҳада соҳада турли суиистеъмолчиликларнинг олдини олиниш мақсадида Мажбурий ижро бюроси номидан маъмурий жарима қўллаш ваколатига эга бўлган шахслар доираси аниқ кўрсатилмоқда.

Йиғилишда фракция аъзолари қонун лойиҳаси бўйича ўзларининг муносабатини билдириб, уни маъқуллашди.

Top