21:11 / 17.07.2023
5922

Эрон Ўзбекистонга Абу Али Ибн Синога оид 45 жилд китобни тақдим қилди 

Ибн Сино илмий меросини ўрганиш бўйича Ўзбекистон ишчи гуруҳи Эронда изланиш олиб бормоқда. 

Фото: dunyo.info

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг Абу Али Ибн Сино илмий меросини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳи Эронга борди. 

Илмий сафар давомида экспедиция аъзолари Эрон миллий кутубхонаси ва давлат архивида бўлди, шунингдек, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Маданият институтида «Ўзбекистон–Эрон» I халқаро илмий-амалий конференциясида иштирок этди. 

Делегация аъзолари Эрон миллий кутубхонасида сақланаётган барча китоб ва қўлёзмалар, жумладан, Ибн Сино, хоразмий ва темурийларга оид манбалар билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлди. 

Учрашув якунида Эрон томони Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кутубхонаси ва Ибн Сино жамоат фонди учун Абу Али Ибн Синога оид 45 жилддан иборат Эронда сақланаётган китоблар ва 20 жилддан иборат Ироқда сақланаётган китоблар тўпламини тақдим қилди. 

«Ўзбекистон-Эрон» I халқаро илмий-амалий конференциясида Абу Али Ибн Сино ҳаёти ва унинг жаҳон фани тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси борасида ўзаро фикр алмашилди. 

Top