Ўзбекистон президентининг махсус вакили ва Норвегиянинг Афғонистон бўйича махсус вакили Тошкентда ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Норвегиянинг Афғонистон бўйича махсус вакили Кьелл-Гуннар Эриксен билан учрашди.
ТИВ маълумотига кўра, Кьелл-Гуннар Эриксен Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича минтақавий яхлит позициясини ривожлантириш, афғон халқига ҳуманитар ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Афғонистон миллий иқтисодиётини тиклаш, минтақавий ўзаро боғлиқлик жараёнига мамлакатни жалб этиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда Норвегиянинг Ўзбекистондаги элчиси (қароргоҳи Осло шаҳрида) Жон Микал Квистад ҳам иштирок этди.