14:08 / 14.11.2023
1662

Чехиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди 

Любомир Фреборт 2020-2023 йилларда  Чехиянинг Тошкентдаги элчихонасига раҳбарлик қилган Вацлав Йилек ўрнига тайинланди.

Фото: Dunyo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Чехиянинг янги элчиси Любомир Фребортни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

«Бугун Ташқи ишлар вазирлигида Чехия Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Любомир Фреборт жанобларидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилишдан мамнунмиз, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. - Ҳамкорлигимиз янги суръатларда ривожланиб бораётгани, юқори даражадаги мунтазам алмашинувлар амалга оширилаётгани, товар айирбошлаш ҳажми ва инвестициявий лойиҳалари сони ўсаётганини қайд этдик. Ўзаро ҳамкорлигимизда кўп ютуқларга эришдик, яна янги марралар кутмоқда. Жаноб элчига алоқаларимизни янада бойитиш йўлидаги барча мақсадларига эришишини тилаб қоламиз».

Любомир Фреборт 2020-2023 йилларда  Чехиянинг Тошкентдаги элчихонасига раҳбарлик қилган Вацлав Йилек ўрнига тайинланди.

Чехиянинг янги элчиси 59 ёшда. У 1989 йилдан буён ТИВ марказий аппарати ҳамда хорижий давлатлар, жумладан, Вьетнам, Индонезия, Филиппин, ЕИ ҳузуридаги элчихона ва ваколатхоналарда, Брюсселдаги Европа ташқи ҳаракатлар хизматида, шунингдек, Европа Иттифоқининг Туркманистондаги ваколатхонасида (делегацияси) ишлаган. Тошкентга тайинланганига қадар ТИВ бошқармасига раҳбарлик қилган.

Top