16:09 / 22.02.2024
1912

Белгия элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунлаяпти

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффар Мадраҳимов мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган Белгия элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Марк Михелсон билан учрашув ўтказди.

Фото: «Дунё» АА

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, кўп томонлама тузилмалар йўналишидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Ташқи ишлар вазирининг раҳбари ўринбосари элчининг самарали фаолиятини қайд этиб, унинг Ўзбекистон ва Белгия ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларини кенгайтириш ва чуқурлаштиришга қўшган шахсий ҳиссасини юқори баҳолади.

Марк Михелсон, ўз навбатида, Белгия элчиси сифатидаги фаолияти доимий қўллаб-қувватлангани учун миннатдорлик билдирди.

Top