13:47 / 01.03.2024
1587

Ўзбекистон ва Британия Афғонистондаги вазият билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди

ТИВда ҳамда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида Британия Ташқи ишлар вазирлигининг Афғонистон бўйича ташқи ва кўп томонлама алоқалар департаменти бошлиғи Никола Ригини бошчилигидаги делегацияси билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Фото: Дунё

«Дунё» хабарига кўра, музокаралар чоғида томонлар Афғонистондаги вазият билан боғлиқ кенг кўламли масалаларни муҳокама қилдилар. Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш ва ушбу мамлакат иқтисодиётини тиклашга кўмаклашиш бўйича халқаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Британия ТИВ вакиллари Тошкент ва Лондоннинг Афғонистонда узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш бўйича умумий қарашлари ва ёндашувлари ўхшаш эканлигини таъкидлади.

Томонлар афғон масалалари бўйича конструктив ҳамкорликни давом эттириш ва қўшни мамлакатдаги вазиятни нормаллаштириш бўйича халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштиришга келишиб олди.

Top