13:13 / 16.03.2024
2720

32 йилда умумий ўрта таълим ташкилотлари сони қанчага кўпайгани айтилди

Ўзбекистонда 32 йил ичида умумий ўрта таълим ташкилотлари сони 2193 тага кўпайган.

Фото: iStock

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023-2024-ўқув йили бошига умумий ўрта таълим ташкилотлари сони 10 750 тани ташкил этган.

Умумий ўрта таълим ташкилотлари сони 1991-1992-ўқув йили бошига нисбатан 2193 тага ошган.    

Йиллар кесимида умумий ўрта таълим ташкилотлари сони:

  • 1991-1992-ўқув йили бошига – 8 557 та;
  • 2000-2001-ўқув йили бошига – 9 726 та;
  • 2010-2011-ўқув йили бошига – 9 806 та;
  • 2021-2022-ўқув йили бошига – 10 289 та;
  • 2023-2024-ўқув йили бошига – 10 750 та.
Top