10:46 / 27.04.2024
49241

Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

Синоптиклар 29-30 апрел ва 1 май кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 29 апрелда кечаси +8...+13 даража, кундузи +23...+28 даража, 30 апрелда кечаси +8...+13 даража, кундузи +26...+31 даража, 1 майда кечаси +10...+15 даража, кундузи +22...+27 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 29 апрелда кечаси +8...+13 даража, кундузи +22...+27 даража; 30 апрелда кечаси +10...+15 даража, кундузи +24...+29 даража, 1 майда кечаси +10...+15 даража, кундузи +26...+31 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 29 апрелда кечаси +8...+13 даража, кундузи +18...+23 даража; 30 апрелда кечаси +10...+15 даража, кундузи +20...+25 даража, 1 майда кечаси +10...+15 даража, кундузи +24...+29 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 29 апрелда кечаси +8...+13 даража, кундузи +20...+25 даража; 30 апрелда кечаси +10...+15 даража, кундузи +22...+27 даража, 1 майда кечаси +10...+15 даража, кундузи +25...+30 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 29 апрелда кечаси +8...+13 даража, кундузи +18...+23 даража; 30 апрелда кечаси +8...+13 даража, кундузи +20...+25 даража, 1 майда кечаси +10...+15 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 29-30 апрелда Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларда 2000 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи 29 апрелда +7...+12 даража, 29 апрелда ва 1 майда +10...+15 даража бўлади.

Top