Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Италияликлардан бирига Рим папаси қўнғироқ қилганида икки марта телефон ўчириб қўйилди
08:59 / 01.05.2015
1060
Фабрика ФорматовScreenshot_1 Kun.uz: Рим папаси Италия фуқароси Франко Рабуффиига телефон қилганида икки марта унга жавоб берилиши ўрнига трубка қўйиб қўйилди. Бу ҳақда L'Osservatore Romano газетасига асосланган ҳолда France 24 хабар бермоқда. Хабарда айтилишича, понтифик ўзига хат ёзган шахслар билан телефон орқали гаплашмоқчи бўлган, аммо қавм аъзоларидан бири шахсан папанинг ўзи телефон қилаётганига ишонмасда, трубкани босиб қўйган. Маълум қилинишича, Рабуффи оғир дардга чалингани учун папа унга таскин бериш мақсадида телефон қилган. Учинчи марта қўнғироқдан кейингина Рабуффи бу папанинг ўзи эканига ишонган ва бундан олдинги одобсизлиги учун узр сўраган ҳолда у билан гаплашган. xab-1

Улашинг
  • Теглар:
Top