Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Маскерано Суареснинг "Барселона" ўйинларидаги позицияси жамоанинг собиқ ҳужумчиси Это`Oникига яқинлигини айтди
09:32 / 02.05.2015
920
mascherano-messi-gran-momento-1420409043917 Kun.uz: "Барселона" жамоасининг аргентиналик яримҳимоячиси Хавьер Маскерано Луис Суарес ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. "Айни вақтда Суарес Мессидан олдинроқда ўйнамоқда. Энди бизда 10 кишилик жамоа ва битта марказий ҳужумчи бор. Суарес марказда анча жойга эгалик қилади", дейди Маскерано. "Суарес жамоа ўйинига осонлик билан мослашиб кетди. У маҳоратли ва меҳнаткаш футболчи. Бундай ўйинчилар ҳар қандай жамоада ўз ўрнини топа олади. Унинг ўйин услуби жамоамизнинг собиқ ҳужумчилари орасида Самуэл Этo`Оникини эслатади. Мен унинг жамоамизга осонлик билан киришиб кетганидан жуда хурсандман", дейди Маскерано Sport.es нашрига берган интервьюсида. xab-

Улашинг
  • Теглар:
Top