Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Тошкентда ноқонуний тарзда кийим-кечак ишлаб чиқараётганларнинг фаолияти қонунийлаштирилди
15:06 / 02.05.2015
3955
Kun.uz: Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги хонадонлардан бирида фуқаролар М.Бекмирзаев ва М.Юсупова яширин тарзда бир неча ёлланма ишчилар билан оғзаки шартнома тузиб, кийим-кечак ишлаб чиқараётгани маълум бўлди. Бу фуқаролар маҳсулотларини бозорда пуллаш орқали 2014 йилнинг июнь ойидан 2015 йилнинг февралига қадар 20 млн сўм фойда кўришган. М.Бекмирзаев ва М.Юсупова қилмишларидан чин дилдан пушаймон бўлишгани учун уларнинг фаолиятига қонуний тус беришга кўмаклашилди. Амалга оширилган ишлар натижасида "Omad Nur Nihol" номли оилавий корхона барпо этилди ва бу ерда 6та янги иш ўрни яратилди. xab-2

Улашинг
  • Теглар:
Top