Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Киевга парвозларни бекор қилди
09:48 / 04.05.2015
1162
[caption id="attachment_23953" align="aligncenter" width="620"]"Ўзбекистон ҳаво йўллари" самолётлари © navjot-singh.com "Ўзбекистон ҳаво йўллари" самолётлари © navjot-singh.com[/caption] Ўзбекистон ва Украина давлатлари ўртасидаги авиация шартномаси бекор қилинганлиги сабабли “Ўзбекистон Ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси HY 741/742 “Тошкент – Киев – Тошкент” йўналиши бўйича 5 майдан вақтинчалик тўхтатади. Авиакомпания бу йўналиш бўйича сотиб олинган чипталарни ҳеч қандай жаримасиз қайтариб беради. Ушбу масала бўйича йўловчилар “Ўзбекистон Ҳаво йўллари”нинг бош агентлиги ёки Киевдаги “Ўзбекистон Ҳаво йўллари”нинг ваколатхонасининг қуйидаги телефон рақамларига мурожат қилишлари мумкин: Тошкент, Амир Темур кўчаси, 51. Тел.: +99871-140-48-13; Киев, Шота Руставели кўчаси 4, идора 5. Тел.: +38-044-279-21-78, +38-050-311-24-49 “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари йўловчилардан бундай ноқулайлик учун ўз узирини сўрайди”, - дейилади авиакомпания баёнотида. xab-1

Улашинг
  • Теглар:
Top