Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Мисрда беш киши полицияни ўлдиргани учун ўлим жазосига тортилди
19:46 / 04.05.2015
957
Фото: matiastanea.gr

Kun.uz: 4 май куни 2013 йилда Мисрдаги оммавий тартибсизликлар пайтида полициячиларни ўлдиришда иштирок этган 5 нафар киши ўлим жазосига тортилди. Ишни қайта кўриб чиққан Қоҳира суди уларни айбдор деб топиб, дорга осиш орқали ўлим жазосига ҳукм қилди.

2013 йилда Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсий ҳукуматдан четлатилгандан кейин, Миср армияси ва исломчилар ўртасидаги тўқнашувлар пайтида Қоҳира яқинидаги Кердас шаҳрида полиция маҳкамасига ҳужум уюштирилган. Яхши қуролланган одамлар гуруҳи гранатомёт ва автоматлардан полициянинг 13 ходими, шу жумладан, полиция департаменти бошлиғини отиб ташлаган.

Бу иш бўйича ҳаммаси бўлиб 188 киши жавобгар деб топилган. 183 кишига нисбатан ўлим жазоси февралда чиқарилган, 5 нафар киши эса яшириниб юрган эди. Шу сабабли ишни қайта кўриш ҳақида қарор қабул қилинган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top