Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Непалдаги зилзила қурбонлари сони 7240 кишига етди
07:24 / 04.05.2015
981
CEFGotcVIAAUJ1U Kun.uz: Непалда 25 апрель куни содир бўлган зилзила оқибатида ҳалок бўлганларнинг сони 7240 кишига етгани айтилмоқда. Бу ҳақда Непал Ички ишлар вазирига асосланган ҳолда "Синьхуа" агентлиги хабар бермоқда. Вазирнинг тасдиқлашича, табиий офат натижасида 14 122 киши жабрланган. Бироз олдинроқ, қурбонлар сони кескин даражада кўпайиши мумкинлиги хабар қилинганди. Эслатиб ўтамиз, Непалда 25 апрелда эрталаб 7,9 магнитудали зилзила рўй берди. Унинг маркази мамлакат пойтахти Катмандудан шимоли-ғарбий томон 82 километр узоқликда жойлашган, ўчоғи эса 15 километр чуқурликда ётган. Бир кун ўтиб, Непалда яна бир қатор афтершоклар содир бўлган, улардан энг кучлисининг магнитудаси 6,7 баллни ташкил қилган xab-1

Улашинг
  • Теглар:
Top