Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қозоғистонда уруш фахрийсини калтаклаб кетган эркак қўлга олинди
15:25 / 04.05.2015
1216

984980

Kun.uz: Олма-Ота полицияси Иккинчи Жаҳон уруши фахрийсини дўппослаб кетган эркакни қўлга олди. Бу ҳақда полиция матбуот хизматига таянган ҳолда tengrinews.kz ресурси хабар бермоқда. Эслатиб ўтамиз, 23 апрель куни Иккинчи Жаҳон уруши фахрийси, 89 ёшли Николай Хохлов ҳужумга учраб, тан жароҳатлари олган эди. Ҳужум қилган одам унинг қўлидаги полиэтиленли пакетни олиб, воқеа жойидан ғойиб бўлган. Воқеа кузатиш камераларида қайд қилинган бўлса-да, жиноятчининг юзи тасвирда аниқ кўринмаган. Шунга қарамай, полиция уни топишга муваффақ бўлди. Фахрийга ҳужум қилган одам Олма-Ота шаҳрида истиқомат қиладиган 32 ёшли эркак бўлиб чиқди. Фахрийнинг воқеа жойида бўлган қизи Ирина Зуева жиноятчини таниган.


Улашинг
  • Теглар:
Top