Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
“Роснефть” президентининг ваколати 5 йилга узайтирилди
16:11 / 05.05.2015
4235

411440

Kun.uz: “Роснефть” компанияси директорлар кенгаши президент Игорь Сечиннинг ваколатларини яна 5 йилга узайтирди. Бу ҳақда компания тарқатган матбуот хабарномасидан маълум бўлди. Сечин ваколатини узайтириш ўтган ойнинг охирида таклиф қилинган эди. Аммо бу тўғрисидаги қарор компания директорлар кенгашининг 5 май куни ўтказилган навбатдаги йиғилишида қабул қилинди. Қарорга кўра, 2015 йилнинг 24 майидан Сечин президентликка қайта тайинланган ҳисобланиб, яна 5 йил мобайнида компанияни бошқаради.

xab-3

Улашинг
  • Теглар:
Top