Африканинг энг бой кишиси "Арсенал"ни сотиб олиши мумкин
22:01 / 05.05.2015
1381

Африкалик миллиардер Алико Данготе Лондоннинг "Арсенал" жамоасини сотиб олишни хоҳламоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

55 ёшли бу миллиардернинг жами бойлиги 15,7 млрд еврога баҳоланган.

Данготе "Арсенал"нинг ашаддий мухлисларидан бири ҳисобланади. У 2010 йилда жамоа акциядорига айланган, ўшандан бери унинг улуши 7 марта ошган.


Улашинг
  • Теглар:
Top