8312.64 USD -2.21

9456.46 EUR +48.21

125.22 RUB +1.37

10578.7 GBP -23.60

20:57 / 05.05.2015 1261

Олтой ўлкасида Россияга ноқонуний кирмоқчи бўлган икки Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) чегара бошқармаси ходимлари Олтой ўлкасида чегарани бузиб ўтишга ҳаракат қилган икки нафар Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда ўлка прокуратурасига асосланган ҳолда “Алтайская правда” газетаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, улар Қозоғистон ҳудудидан Россияга ноқонуний йўл билан ўтишга ҳаракат қилган. Бу мақсадда улар чегарани бузиб ўтиб, ўлканинг Табунск туманига кирган. Аммо улар тез орада чегара хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган. Россия қонунчилигига кўра, уюшган гуруҳ билан давлат чегарасини бузганликда айбланганлар 6 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Теглар

Top