Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Пакьяо жароҳатини яширгани учун дисквалификация қилиниши мумкин
16:02 / 05.05.2015
2938

1062309991

Kun.uz: Филиппинлик боксчи Мэнни Пакьяо америкалик Флойд Мейвезерга қарши жанг олдидан елкасидан олган жароҳатини яширгани боис дисквалификация қилиниши мумкин. Жангда мағлубиятга учрагандан сўнг Пакьяо бир ойча илгари жароҳат олганини маълум қилди. Аммо жанг олдидан тўлдирилган анкетада у жароҳати йўқлигини ёзган эди. “Корреспондент” газетасида ёзилишича, бу ахборотни яширгани боис боксчи жаримага тортилиши ва ҳаттоки дисквалификация қилиниши мумкин. Жангдан бир соат олдин Пакьяо жамоаси жароҳат ҳақида маълум қилиб, оғриқ қолдирувчи эмлашга умид қилишган, аммо USADA допингга қарши агентлик президенти Трэвис Тайгарт бу борада ҳеч қандай ҳужжат ёки тиббий маълумот йўқлигини айтиб, бунга рухсат бермаган.

xab-

Улашинг
  • Теглар:
Top