Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Путин: Тарихни қайта ёзишга уринишларни ҳазм қилиб бўлмайди
13:36 / 05.05.2015
1839
84908

Kun.uz: Россия тарихни қайта ёзиш, миллатчилар ва уларнинг тарафдорларини қаҳрамон қилиб кўрсатишни ҳазм қилиб бўлмайдиган хатти-ҳаракатлар деб ҳисоблайди. Бу Россия президенти Владимир Путиннинг “СССР ва Хитойнинг Иккинчи Жаҳон урушида фашизм ва япон милитаризми устидан қозонилган ғалабадаги роли” номли биринчи Россия-Хитой қўшма конференцияси иштирокчиларига йўллаган мактубида таъкидлаб ўтилди. “Биз ғаразли сиёсий мақсадларни кўзлаб тарихни қайта ёзишга, миллатчилар ва уларнинг тарафдорларини қаҳрамон қилиб кўрсатишга бўлган уринишларни ҳазм қила олмаймиз. Бундай хатти-ҳаракатлар нафақат ахлоқсиз, балки хавфли ҳамдир. Улар дунёда янги ихтилофлар, зўравонлик ва ваҳшийлик авж олишига туртки бўлиши мумкин”, - дейилади мактубда. Шунингдек, Путин “конференция уруш йилларининг тўғри ёритилишига ёрдам бериши”ни таъкидлаб ўтди.

xab-1

Улашинг
  • Теглар:
Top