Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Юқори Чирчиқ туманида “Бахт уйи”нинг янги биноси фойдаланишга топширилди
09:39 / 05.05.2015
1619
[caption id="attachment_90771" align="alignnone" width="640"]© ЎзА © ЎзА[/caption] Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. Замонавий ва миллий архитектура ечимлари асосида қад ростлаган бинода ёш оилаларнинг никоҳини қайд этиш маросимини ташкил этиш учун барча қулайлик яратилган. Хусусан, оила қуриш арафасидаги ёшларга сабоқ беришга мўлжалланган “Оила дорилфунуни”, “Ёш оила қурувчилар мактаби” хонаси, маросимлар зали, ҳужжатларни сақлаш ва бошқа хоналар бугунги кун талаблари асосида жиҳозланган. Шу куни Комилжон Абдуфаттоҳов ва Муқаддам Тўлабоева ушбу янги бахт уйида никоҳдан ўтди.

Улашинг
  • Теглар:
Top