АҚШ Непалга 26 млн долларлик ёрдам ажратади
08:11 / 06.05.2015
359

АҚШ ҳукумати Непалдаги зилзила талофатларига қарши кураш мақсадида ажратиладиган ёрдам ҳажмини 26 млн долларгача оширишини маълум қилди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда.

АҚШ халқаро ривожланиш агентлиги вакили Альфонсо Ленхардтнинг маълум қилишича, аввал ваъда қилинган 15 млн долларлик маблағга яна 11 млн доллар қўшилиши ҳақида маълум қилган.

"Катмандуга бориб, зилзила талофатлари кўламини ўз кўзларим билан кўриб келдим", дейди у.

Унинг айтишича, АҚШ томонидан бериладиган ёрдам Катманду шаҳридан ташқари бошқа ҳудудлардаги аҳволни яхшилаш учун ҳам йўналтирилади. Непалга инсонпарварлик ёрдамлари, чодирлар, ичимлик суви ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиеник воситалар юбориш мўлжалланган.


Улашинг
  • Теглар:
Top