Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
АҚШда полициячи устига қаҳва тўкилиб кетгани учун хизмат кўрсатувчи компаниядан 50 минг доллар талаб қилмоқда
08:08 / 06.05.2015
3225

Шимолий Каролина штатида полициячи Мэттью Кор Starbucks Coffee компанияси устидан судга арз қилди. Даъвога кўра, у компания филиалидан пластик идишдаги қаҳва сотиб олган, идиш қопқоғининг чиқиб кетиши натижасида унинг устига қаҳва тўкилиб, тиззаси ва бадани куйган. The Independent нашрида ёзилишича, полициячи компаниядан 50 минг доллар ундирмоқчи.

Корни ҳимоя қилаётган адвокатнинг фикрича, қаҳва тўкилиши нафақат куйиш жароҳатларини, балки жиддий маънавий зарарни ҳам келтириб чиқарган. Ўз навбатида, Starbucks компанияси адвокатлари даъвонинг асоссизлигини таъкидламоқда, негаки полициячи қаҳванинг пулини тўламаган.


Улашинг
  • Теглар:
Top