Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Дубайда қуёш энергиясида ишловчи биринчи меҳмонхона очилади
15:57 / 06.05.2015
2998

БААда очиладиган янги меҳмонхона электр қуввати билан тўлалигича қуёш батареялари ёрдамида таъминланади. Бу ҳақда InterContinental Hotels Group вакиллари хабар берди.
Маълум қилинишича, 170 хонадан иборат ушбу меҳмонхона 2017 йилнинг биринчи ярмида ишга туширилади.
Қурувчилар меҳмонхонани экологик жиҳатдан мумкин қадар тоза асосда ишлайдиган муассасага айлантирмоқчи. Қуёш энергиясидан фойдаланилишидан ташқари, унда барча оқова сувлар ва қолдиқлар қайта ишланади.
Қурувчи компания ижрочи директори Фарис Саиднинг айтишича, меҳмонхона шаҳар электр тармоғига уланади. Шу тариқа, қуёш батареялари ёрдамида ишлаб чиқариладиган ортиқча энергияни бошқа истеъмолчиларга сотиб, электр қуввати ишлаб чиқариш учун сарфланган харажатнинг 25-30 фоизини қоплаш мумкин бўлади.
IHG гуруҳи БАА ҳудудида 18та меҳмонхонага эга. Яқин 5 йил ичида мамлакатда яна 10та меҳмонхона қурилиши режалаштирилмоқда. Умуман олганда, InterContinental Hotels Group франшизаси дунё бўйлаб 4.8 меҳмонхонага эга.


Улашинг
  • Теглар:
Top