Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Мейвезер 3 фарзандининг онаси томонидан 20 млн доллар ундириш мақсадида судга берилди
17:08 / 06.05.2015
2911

Флойд Мэйвезернинг рафиқаси, уч фарзанднинг онаси ҳисобланадиган Жози Харрис эрини судга берди. Жози эридан 20 млн доллар ундиришни мақсад қилган. Бу ҳақда СNN телеканалида хабар берилди.

Таъкидлаш жоизки, 2010 йилнинг сентябрида Мэйвезер жаҳл устида Харрисни урган ва шундан сўнг ҳисбга олинган эди.

Орадан 14 ой ўтибгина Флойд ўз айбини тан олди ва 2012 йилнинг ёзида икки ой қамоқхонада ўтириб чиққанди. Шу йилнинг апрель ойида берган интервьюларининг бирида Мэйвезер ўша жанжал пайтида рафиқаси наркотик модда таъсирида бўлганини маълум қилгган.

Харрис 2 май куни Мэйвезер Мэнни Пакьяони мағлубиятга учратганидан сўнг эрини судга берди.

Эслатиб ўтамиз, жангда ғалаба қозонган Флойд Мейвезер ташкилотчилардан 100 млн долларлик чекни қабул қилиб олди. Шунингдек, у ҳали трансляциядан тушадиган фойдадан ҳам 50- 80 млн доллар атрофида улуш олади. Жози Харрис эса бу вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи.


Улашинг
  • Теглар:
Top