8226.1 USD +18.06

9470.71 EUR -19.43

125.76 RUB +1.91

10751.5 GBP -45.35

08:33 / 06.05.2015 1253

Пакьяо 4 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин

Филиппинлик боксчи Мэнни Пакьяо АҚШлик боксчи Флойд Мейвезер билан жанг олдидан ўзининг жароҳати ҳақида хабар бермагани учун 4 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин, деб хабар бермоқда Daily Mail.

Пакьяо 2 майда бўлиб ўтган жангда ҳакамларнинг бир овозлик қарори билан Мейвезерга мағлуб бўлди.

Жангдан кейин Пакьяога тайёргарлик жараёнида олган жароҳати халақит бергани ва у операция қилиниши кераклиги маълум бўлди.

Пакьяо жанг олдидан сўровнома тўлдираётган пайтида жароҳатлари бор-йўқлиги ҳақидаги саволга “йўқ” деб жавоб берган.

Жанг ўтган Невада штати қонунларига кўра, қасддан ёлғон маълумот берганлик учун жазо кўзда тутилган бўлиб, бу жиноят учун 4 йилгача озодликдан маҳрум бўлиш ва 5 минг доллар жарима тўлаш керак бўлади.

Невада Атлетика комиссияси ҳам Пакьяони боксчилик фаолиятидан четлатиши ёки жаримага тортиши мумкин.

Теглар

Top