Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Порошенко Европа Иттифоқидан Украина билан виза режимининг бекор қилиниш муддатини аниқлаштиришни сўради
16:14 / 06.05.2015
1656

Украина Европа Иттифоқи билан виза режими бекор қилинишининг аниқ муддатини белгилашни таклиф қилди. Украина президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, бу ҳақда Пётр Порошенко Италия ташқи ишлар вазири Паоло Жентилони Силвери билан бўлиб ўтган учрашув чоғида айтиб ўтган.
“Украина ижобий хулосалар олишга умид қилмоқда; у визасиз режим жорий қилинишининг конкрет санасини, шунингдек, унга қадар Украина қандай талабларни бажариши кераклигини аниқлаштиришни таклиф қилади”, - деб таъкидлаган Украина етакчиси.
Шунингдек, у 12 май куни Украинанинг ЕИ билан визасиз тизимга ўтиши мажбуриятларининг бажарилишини баҳоловчи комиссия ўз хулосаларини жамоатчиликка тақдим қилишини айтиб ўтди.
“Рига саммитининг якуний ҳужжати Украина ва ЕИ ўртасидаги алоқаларнинг ривожланиш динамикасига мос келиши керак”, - қўшимча қилди у.


Улашинг
  • Теглар:
Top